«ҳоким ўринбосари» тегли мақолалар


Спорт вазири ўринбосари Тошкент шаҳри ҳокимига ўринбосар бўлди
2 апрель 2024, 09:43

Спорт вазири ўринбосари Тошкент шаҳри ҳокимига ўринбосар бўлди

Дурдона Раҳимова Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари лавозимига қайтди. У бунга қадар спорт вазири ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Жиззахда туман ҳокимининг собиқ ўринбосари пора олишда айбланиб, 10 йилга қамалди
21 феврал 2024, 10:40

Жиззахда туман ҳокимининг собиқ ўринбосари пора олишда айбланиб, 10 йилга қамалди

Янгиобод тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари 10 йилга озодликдан маҳрум этилди. У фуқаро билан келишиб, тадбиркорга шамол электр станцияларини қуриш учун 200 гектар ер олиб беришни ваъда қилган ва бунинг учун 200 минг доллар сўраган.

Бағдод туманида коллеж директорини калтаклаган ҳоким ўринбосарига ҳайфсан берилди
24 ноябр 2023, 10:48

Бағдод туманида коллеж директорини калтаклаган ҳоким ўринбосарига ҳайфсан берилди

Фарғонанинг Бағдод туманида педагогика коллежи директорини 2024 йилги газета ва журналлар обуна режасини бажаролмагани учун калтаклаган ҳоким ўринбосарига ҳайфсан берилди. Аввалроқ Олий таълим вазирлиги ҳолатни қоралаганди. Прокуратура суриштирув ишларини бошлаган.

Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
3 ноябр 2023, 10:47

Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Комилжон Комилов Андижон вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Инвестициялар вазири ўринбосари Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди
24 октябр 2023, 12:51

Инвестициялар вазири ўринбосари Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари сифатида ишлаб келган Ойбек Ҳамраев Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди.

Навоий вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
24 октябр 2023, 10:08

Навоий вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Эркин Камолов Навоий вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари бўлди.

Президент Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Қибрай ва Янгийўл ҳокимларини ишдан олди
2 август 2023, 20:17

Президент Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Қибрай ва Янгийўл ҳокимларини ишдан олди

Президент Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Қибрай ва Янгийўл туманлари ҳокимлари ҳамда ушбу туманларнинг 4 та сектор раҳбарларини ишдан олишга кўрсатма берди. Шунингдек, вилоят ҳокимининг саноат ва инвестицияларга ҳамда қурилишга масъул ўринбосарларига ҳайфсан эълон қилинди.

Сирдарёда ҳоким ва ҳоким ўринбосарларига 16 та Tracker харид қилиш режалаштирилмоқда
14 июл 2023, 17:52

Сирдарёда ҳоким ва ҳоким ўринбосарларига 16 та Tracker харид қилиш режалаштирилмоқда

Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосарларига, шунингдек, туман ва шаҳар ҳокимларига 16 та Tracker автомобилини харид қилиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун 4 млрд сўм ажратиш бўйича қарор лойиҳаси муҳокамалар порталига қўйилди.

Пойтахтга вақтинча ҳоким бўлган Бахтиёр Раҳмонов ўринбосарликка қайтди
28 март 2023, 11:31

Пойтахтга вақтинча ҳоким бўлган Бахтиёр Раҳмонов ўринбосарликка қайтди

Вақтинча пойтахт ҳокими бўлган Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳри ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У аввал ҳам ҳоким ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Гурлан тумани ҳокими ўринбосари ЙТҲ оқибатида вафот этди
18 март 2023, 08:52

Гурлан тумани ҳокими ўринбосари ЙТҲ оқибатида вафот этди

Хоразм вилояти Гурлан тумани ҳокимининг 33 ёшли ўринбосари Умиджон Жумагалдиев ЙТҲга учраши оқибатида вафот этди.

Нишон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари хизмат машинасида пиёдани уриб юборди
8 август 2022, 15:05

Нишон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари хизмат машинасида пиёдани уриб юборди

Нишон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Эркин Бобоқулов тунги вақтда ўзининг бошқарувида бўлган хизмат машинасида пиёдани уриб юборди. Бунинг оқибатида жабрланувчи вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, гумондорнинг айби судда ўз тасдиғини топса, 7 йилгача қамалиши мумкин.

Оқолтин тумани ҳокими ўринбосари пора олаётганда ушланди
18 июл 2022, 18:18

Оқолтин тумани ҳокими ўринбосари пора олаётганда ушланди

ДХХ Оқолтин тумани ҳокими ўринбосарларидан бирини ўз хизмат хонасида МЧЖ иш юритувчисидан 400 доллар пора олаётганда ушлади. У МЧЖни «қора рўйхат»га киритиш билан қўрқитиб, 500 доллар талаб қилган.

ДХХ ходими Сурхондарё вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди
16 май 2022, 08:55

ДХХ ходими Сурхондарё вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Абдурасул Абдурахманов Сурхондарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунга қадар Давлат хавфсизлик хизматининг вилоят бўйича бошқармасида фаолият юритган.

Уткиржон Қодиров Қашқадарё ҳокимига ўринбосар бўлди
20 апрель 2022, 09:50

Уткиржон Қодиров Қашқадарё ҳокимига ўринбосар бўлди

Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари Уткиржон Қодиров Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У ушбу лавозимда Бахром Юсуповнинг ўрнини эгаллади.

Алексей Хен Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари бўлди
13 апрель 2022, 13:57

Алексей Хен Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари бўлди

Алексей Хен Тошкент ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У ўзи ишлаб келаётган Рақамли ривожланиш департаментига раҳбар бўлди.

Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
11 апрель 2022, 09:50

Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Сирдарёда вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Дилмурод Абдурахманов тайинланди. У бунга қадар Сайхунобод туманидаги тўқимачилик кластерига раҳбарлик қилган.

Зангиота тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари қидирувга берилди
30 март 2022, 23:43

Зангиота тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари қидирувга берилди

Зангиота тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича собиқ ўринбосари қидирувга берилди. У ўзлаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва мансаб сохтакорлиги каби жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда.

Ҳазорасп туман ҳокими ўринбосари $12 минг пора олганликда гумонланмоқда
26 март 2022, 09:56

Ҳазорасп туман ҳокими ўринбосари $12 минг пора олганликда гумонланмоқда

Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани ҳокимининг ўринбосари фуқарога ер ажратиб бериш ҳамда ноқонуний қурилган бинони буздирмаслик эвазига 12 минг доллар пора олаётганда қўлга тушгани айтилмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

«Ўзсаноатэкспорт»нинг собиқ раиси Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди
17 март 2022, 10:11

«Ўзсаноатэкспорт»нинг собиқ раиси Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Ойбек Мирзабеков Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар «Ўзсаноатэкспорт» АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаган.

Ҳоким ва ҳоким ўринбосарлари фаолияти рейтинги натижалари очиқланди
27 октябр 2021, 12:54

Ҳоким ва ҳоким ўринбосарлари фаолияти рейтинги натижалари очиқланди

Республика бўйлаб ҳокимларнинг фаолияти самарадорлигини акс эттирувчи рейтинг натижалари argos.uz порталида эълон қилинди. «Вилоятларнинг ТОП туманлари» умумий рейтингида Навоий ҳамда Хоразм вилоятлари кичик фарқ билан етакчилик қилмоқда. Энг қуйи поғонани эса Сурхондарё вилояти эгаллаган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг